Lamborghini Huracán LP 610-4 t


Мавсумни ижара асосида "Тянжин Теда" клубида якунлаган Александр Клецковга, ҳориж жамоаларидан жиддий таклиф бўлмаса янги мавсумни "Пахтакор"да давом эттиради. Хитой чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган "Тянжин Теда" 2011 йилги мавсумда ОЧЛда иштирок этишини инобатга олсак,"Тянжин Теда" бош мураббийи Ари Хан "Пахтакор" билан Клецковнинг трансфери борасида гаплашиб кўриши ҳам мумкин. Лекин буларнинг бари ҳозирча тахмин холос.
"Янги мавсумни қайси жамоада бошлашим ҳозирча номаълум. Барча масалага янги йилдан кейин аниқлик киритаман. Унга қадар оилам билан дам оламан" - дейди Клецков.